АсосийSUG'DIYONA

​Гўзаллик борасидаги 8 уйдирма

'​Гўзаллик борасидаги 8 уйдирма'ning rasmi

1. Агар бош мунтазам массаж қилинса, соч тўкилмайди. Тасдиқланмаган факт. Аммо бошни уқалаш стресс ҳолатида яхши фойда беради. Стресс эса соч тўкилишининг асосий сабабчиларидан бири.

2. Табиий косметик воситалар аллергия чақирмайди. Ёлғон, агар тери таъсирчан бўлса, исталаган косметик восита аллергияга сабаб бўлиши мумкин.

3. Тузли ванналар терини қуритади. Аслида тескариси. Тузли ванна қабул қилгач, тери майинлашади ва хушбўй ҳид таратади. Фақат тузни қайноқ сувда эритиш лозим.

4. Соч бўёғи қанча кўп ушланса, сочлар ранги шунча тўқ бўлади. Соч бўяш жараёнида кимёвий реакция юз беради. Вақтни чўзиш натижасида сочлар ранги сўниб, жилосиз бўлиб қолади.

5. Макарон ва картошка қоматимиз душмани. Асло бундаймас. Картошканинг калорияси олманикига қараганда анча кам. Макарон ҳам семиртирувчи маҳсулотлар сирасига кирмайди. Фақат ёғ билан истеъмол қилмасангиз, бас.

6. Мунтазам газли сув ичиш, целлилютни келтириб чиқаради. Карбонат ангирдид газининг апельсин терига умуман алоқаси йўқлиги аниқланган.

7. Юз учун тоник шарт эмас?! Аксинча шарт! Тоник юз терисини зарарли таъсирлардан тозалайди.

8. Ҳуснбузарлар қуёшдан қўрқади. Ҳақиқат! Ультрабинафша нурлари терини қуритади. Шу сабабдан косметологлар юзига ҳуснбузарлар кўп ташувчиларга қуёшли ванна буюришади. Аммо юзнинг қорайиб, қуриб кетишини унутманг.

Бошқа янгиликлар