АсосийDunyo

​Мосул аҳолиси ташналикдан қийналиб, қудуқ қазмоқда

'​Мосул аҳолиси ташналикдан қийналиб, қудуқ қазмоқда'ning rasmi

Ироқнинг Мосул шаҳри аҳолиси тоза ичимлик суви чиқариш учун қудуқ қазмоқда, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Ҳарбий ҳаракатлар туфайли шаҳар озалаш корхоналари ишламаяпти, кўнгиллилар эса ҳаммага ҳам ёрдам бера олмаяпти.ИШИДга қарши кураш халқаро коалицияси ҳукумат армияси билан ҳамкорликда Ғарбий Мосулни жангарилардан озод қилишга ҳаракат қилмоқда. Аммо барча озод этилган туманларни тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг иложи йўқ. БМТ шаҳарда йирик тозаловчи корхоналарини очди, улар шаҳар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаши кутилмоқда. Бироқ мазкур корхоналар уч ойдан кейин тўлиқ ишга тушади.

    Бошқа янгиликлар