Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси раҳбариятида ўзгариш бўлгани ҳақида хабар берилганди. Клубга янги бош мураббий ҳам тайинланди.
2014 йил Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолияти туфайли "Бунёдкор"ни тарк этган Миржалол Қосимов яна “Бунёдкор”га қайтди. Кеча, 5 майн куни мутахассис расман "қалдирғочлар" бош мураббийи сифатида таништирилади.
Маълумот учун, Миржалол Қўшоқович 2015 йил ёзидан буён ишсиз эди. Шу кунга қадар "Бунёдкор"ни Сергей Лушан бошқариб келаётганди.






