Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал Сауднинг акаси узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Шаҳзода Машъал бин Абдулазиз 91 ёшда эди.
Айнан у мамлакат тахтига ким ўтиришини аниқлар эди. Бу масалани қироллик оила аъзолари сони кўплиги боис ҳал этиш унчалик ҳам осон эмас эди. Маълумот учун, Саудия Арабистони қироллик сулоласида 7 мингдан кўпроқ шаҳзода бор.






