АсосийDunyo

​Австралияда бошига пичоқ қадалган ўрдак қидирилмоқда

'​Австралияда бошига пичоқ қадалган ўрдак қидирилмоқда'ning rasmi

Австралиялик зоология ҳимоячилари бошига пичоқ қадалган ҳолда суратга туширилган ўрдакни қидирмоқда, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўрдак Австралиянинг Нэйрн шаҳридаги хиёбонлардан бирида яшайди. Ҳайвонларни ҳимоя қилиш хизмати ходимлари уни хиёбондан қидириб топа олмади.

Австралия қонунларига биноан ҳайвонларга нисбатан қилинган шафқатсизлик учун катта жарима тўланади ёки тўрт йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади. Ҳукумат жабрланган ўрдакка ветеринар ёрдами кераклиги туфайли уни топишда фуқаролардан ёрдам сўради.

    Бошқа янгиликлар