Полиция кечаси Одессанинг Приморск туманидаги вокзалдан иккита парчаланадиган гранатали, акумулятор батареяси ва детонатори бўлган тротилали портлатгич солинган рюкзакни топди,деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Полициячилар кечаси 01:00 да темирйўл вокзали яқинидаги автотураргоҳда профилактик тадбир ўтказаётганда портловчи модда солинган рюкзакни топишди. Топилган буюмлар ашёвий далил сифатида олинди, айни пайтда воқеа жойида текширув ишлари олиб борилмоқда.






