Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси тўп сураётган “Ал-Жаиш” клуби Қатар Кубоги финалида афсонавий Хави тўп тепаётган “Ал-Садд”га қарши баҳс олиб борди.
Мазкур ўйинда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, “Ал-Садд”нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 21-дақиқасида Бағдод Буденжа ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада Сардор Рашидов мувозанатни тиклади.
Беллашувнинг 73-дақиқасида Жугурта Ҳамрун томонидан киритилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва “Ал-Садд” Қатар Кубоги соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ярим финалида Сардор Рашидов сўнгги дақиқада киритган голи эвазига “Ал-Жаиш” мамлакат чемпиони “Лаҳвия”ни 3:2 ҳисобида мағлуб қилганди.
Қатар Кубоги–2017
Финал учрашув
29 апрель, шанба
“Ал-Садд” – “Ал-Жаиш” 2:1
Голлар: Бағдод Буденжа (21), Жугурта Ҳамрун (73) – Сардор Рашидов (38)







