Американинг Хьюстон шаҳридан Канаданинг Калгари шаҳри томон парвоз этаётган United Airlines авиакомпаниясининг самолёти бортидаги йўловчини чаён чақиб олди, деб хабар берди “Газета.ру” нашри.
Жабрланган эркакнинг рафиқаси чаён юқоридаги юк қўйиладиган токчадан тушганлигини маълум қилди:
“Турмуш ўртоғим сочининг орасида нимадир ғимирлаб юрганини сезди ва бошида юрган чаённи тутиб олди. Чаённи ушлаган вақтда у эримнинг қўлини чақиб олди”.
Стюардесса чаённи ўлдиришга муваффақ бўлди. Шундан кейин тиббиёт хизматига қўнғироқ қилиб,қандай қилиб биринчи ёрдам кўрсатиш кераклиги ҳақида маълумот олди. Ҳозирда эркакнинг аҳволи яхши.
Самолёт Хьюстонга Коста-Рикадан учиб келган эди, чаённинг бортга қандай чиқиб қолгани ҳозирча номаълум.






