Тайваннинг Daily Air авиакомпаниясига тегишли кичкина DHC6-400 турбовинтли самолёти қўнаётганда тўсиққа келиб урилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Оқибатда тўрт киши енгил жароҳатланди. Воқеа пайшанба куни Ланьюй шаҳар аэропортида бўлди. Ҳодиса пайтида самолёт бортида 17 нафар йўловчи ва экипажнинг икки аъзоси бўлган.
Daily Air авиакомпанияси бўлиб ўтган воқеа учун узр сўраб, ҳар бир йўловчига 165 доллардан товон пули тўлашини маълум қилди. Ҳозирча воқеа сабаби номаълум, самолётнинг қўнишига кучли шамол сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда.






