АсосийDunyo

​Вагон кузатувчиси йўловчи поездда унутиб қолдирган 2 миллион тенгени қайтарди

'​Вагон кузатувчиси йўловчи поездда унутиб қолдирган 2 миллион тенгени қайтарди'ning rasmi

Астана-Актобе поезди вагон кузатувчиси йўловчи поездда унутиб қолдирган 2 миллион тенгени эгасига қайтарди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

№16 вагон кузатувчиси Ержан Арденов купедаги матрас тагидан 2 миллион тенге ва банк картаси солинган ҳамённи топди. У поезд бошлиғи билан биргаликда далолатнома тузиб, мазкур топилмани эгасига тўлиқлигича қайтарди.

Компаниянинг хабар беришича, поезд йўловчилари нафақат пул ва ҳужжатларни, балки қимматбаҳо буюмларни, мобиль телефонларни, ноутбук, соат ва бошқа нарсаларни ҳам унутиб қолдиради. Йил бошидан бери поездда унутиб қолдирилган 18 та факт аниқланиб, барча буюмлар эгасига қайтарилган. “Аслида йўловчи ташиш қоидаларига мувофиқ поезд бригадаси йўловчиларнинг шахсий буюмлари, юкларига жавоб бермайди. Шунинг учун йўловчилардан келажакда эътиборлироқ бўлишни илтимос қиламиз”, деди компания вакили.

Бошқа янгиликлар