Хабаровскдаги савдо марказларидан бирига йўлбарс кирди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Мазкур воқеа акс этган видеони савдо маркази қоровулларидан бири ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Йиртқич бинога кириб, лифт томонга йўл олгандан кейин ҳам қоровуллар ундан қўрқмай, видеога олишни давом эттирганлари диққатга сазовордир.
Йиртқич ҳайвоннинг шаҳар марказига қандай келиб қолгани, одамларнинг ҳайвон тутувчи махсус хизматга қўнғироқ қилмагани номаълумлигича қолмоқда.






