АсосийDunyo

​Ит ҳайвонлар даволанадиган шифохонадан эшикларни ўзи очиб, қочиб кетди (Видео)

'​Ит ҳайвонлар даволанадиган шифохонадан эшикларни ўзи очиб, қочиб кетди (Видео)'ning rasmi

Ҳайвонлар шифохонасида даволанаётган ит эшикларни ўзи очиб, касалхонадан қочиб кетди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.

10 апрель куни АҚШнинг Виржиния штатидаги Стаффорд шаҳридаги Aquia-Garrisonville Animal Hospital номли ҳайвонлар шифохонасидан Генерал лақабли ит қочиб кетди. Шуниси қизиққи, ит эшик тутқичларини тумшуғи билан бураб очган.

Эртаси куни касалхона ходимлари итнинг ҳовлида дам олиб ётганлигини кўришди. Ит эгасига қайтарилди.


    Бошқа янгиликлар