АсосийSport

ОЧЛ–2017. “Бунёдкор” сафарда “Зоб Аҳан”га мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўққа чиқарди

'ОЧЛ–2017. “Бунёдкор” сафарда “Зоб Аҳан”га мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўққа чиқарди'ning rasmi

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “С” гуруҳи 4-турида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Исфахонда “Зоб Аҳан” футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

Foolad Shahr Stadium майдонида ўтказилган ўйинда эронликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 5-дақиқасида Воҳид Муҳаммадзода ҳисобни очган бўлса, 54-дақиқада Муртазо Табризи “Зоб Аҳан” устунлигини оширди. 72-дақиқада Шаҳзобдек Нурматовнинг боши билан берган зарбаси голга айланди ва ҳисоб қисқарди. Аммо ўйин якунига қадар бошқа гол киритилмади ва “қалдирғочлар” 1:2 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилди.

Ушбу беллашувдан кейин “Зоб Аҳан” очколари сонини 7 тага етказиб, гуруҳда 2-ўринга жойлашди. Тўртта учрашувда умуман очко жамғара олмаган “Бунёдкор” гуруҳдан чиқиш имкониятини йўққа чиқарди.

ОЧЛ–2017. “С” гуруҳи, 4-тур
Исфахон, Эрон
11 апрель, сешанба

“Зоб Аҳан” – “Бунёдкор” 2:1

Голлар: Воҳид Муҳаммадзода (5), Муртазо Табризи (54) – Шаҳзодбек Нурматов (72)

Огоҳлантириш: Отабек Шукуров (71)

“Зоб Аҳан”: Муҳаммадрашид Мазаҳери, Али Ҳамам, Муҳаммад Нажадмеҳди, Воҳид Муҳаммадзода, Меҳрон Деракшан, Ризо Ҳусайни (Ҳагверди, 90), Даниал Эсмоилфар, Маҳди Маҳдипур, Эҳсон Паҳлавон, Муртазо Табризи, Жерри Бенгтсон (Меҳди Ражабзода, 82).

“Бунёдкор”: Мурод Зуҳуров, Рустамжон Ашурматов, Акрам Комилов, Жавлон Мирабдуллаев, Дилшодбек Аҳмадалиев, Душан Мичич (Достонбек Ҳамдамов, 46), Сардорбек Азимов, Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов, 57), Отабек Шукуров, Хуршид Ғиёсов, Элдор Шомуродов.

Бошқа янгиликлар