АсосийSUG'DIYONA

​Ҳуснбузарлар ҳақида сиз билмаган қизиқарли маълумотлар

'​Ҳуснбузарлар ҳақида сиз билмаган қизиқарли маълумотлар'ning rasmi

Эътиборингизга ҳуснбузарлар ҳақида сиз билмаган бир қатор қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз:

  • Ҳуснбузарлар киши организмида бирор касаллик, чунончи, меъда-ичак, жигар, асаб касалликлари борлигидан ёки бошланганидан далолат беради. Бу шароитда ҳуснбузардан қутулиш учун касалликка қарши даволаниш керак бўлади!
  • Пешонанинг соч ўсадиган қисмидан чиққан хуснбузарлар инсоннинг ўт қопи хаста эканини билдиради!
  • Ҳуснбузар тошганда, сут ва сут маҳсулотлари, мева, сабзавот, ошкўкларни ва уларнинг шарбатларини истеъмол қилиш лозим!
  • Ҳуснбузарларни сиқиш, игна билан йирингини чиқариш, турли ниқоблар ёрдамида йўқотишга уруниш хавфли. Шу билан бирга совуқ, ифлос сув билан ювиш ва ювилмаган қўл билан тегиш мумкин эмас!
  • Юз терисига ҳуснбузар тошган кишиларга ўта аччиқ, шўр, ўткир, ёғли, ширин таомларни истеъмол қилиш, спиртли ичимликларни ичиш, тамаки, нос кабиларни чекиш мумкин эмас!
  • Аниқланишича, ҳуснбузар билан боғлиқ муаммолари бўлган кишилар ичида ишсизлар сони кўп экан.
  • Ҳуснбузар тошаётганидан шикоят қилиб, шифокор ҳузурига борувчи беморларнинг 2/3 қисмини аёллар ташкил қилади.
  • Ҳуснбузарларнинг тошиши организмда турли касалликларнинг борлигидан далолат бериши тасдиқланган, бироқ А, В, йод каби витаминлар ҳам унинг пайдо бўлишига олиб келишини кўпчилик билмайди.
  • Стресс ҳолатида яшайдиган кишиларнинг аксариятига ҳам ҳуснбузар ҳамроҳлик қилади.
  • Ҳуснбузар тошишининг сабаби аниқланиб, унинг кўпайишига қарши чора кўрилмаса, у тобора ривожланади ва тошган жойида тиклаб бўлмас чандиқларнинг қолишига олиб келади.
  • Олимларнинг сўзларига кўра, юзига ҳуснбузар тошадиган инсонларнинг ўзига бўлган ишончнинг сусайиши ва кўринишидан қониқмаслик ҳолатларида юзага келар экан.
  • Мутахассисларнинг таъкидлашларича, ҳуснбузарлар косметикадан доимий равишда фойдаланувчи аёлларда кўпроқ учрайди, деган фикр нотўғри. Аёлларни тинчлантириш мақсадида баъзи юз териси учун крем ишлаб чиқарувчи косметика компаниялари крем қадоғининг устига “non comedon” – яъни крем теридаги тешикларни катталаштирмаслиги ва ҳуснбузарларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмаслиги ҳақида ёзишади.
  • Бошқа янгиликлар