11 апрель куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 25 йилда биринчи бор Тожикистон пойтахти Душанбега парвоз амалга оширди.
Энди Душанбедан Тошкентга рейслар ҳафтасига икки марта амалга оширилади: сешанба ва шанба. Парвоз вақти бир соатни ташкил қилади.
Миллий авиакомпаниянинг Тожикистондаги вакили О.Рўзимуродовнинг сўзларига кўра, ушбу йўналишнинг очилиши билан сайёҳлар ва турли ташкилот вакилларида МАК хизматларидан Тошкент орқали транзит хизматларидан фойдаланиш имкони бўлади. Бундан ташқари иккита қўшни республика фуқаролари қисқа вақтда парвоз амалга ошириш имконига эга бўлишади.






