АсосийJamiyat

​Медведев: Россия Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор

'​Медведев: Россия Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор'ning rasmi

Россия ва Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёевнинг РФ ташрифи доирасида иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор ҳужжатлар имзолайди.

Бу ҳақда РФ Бош вазири Дмитрий Медведев Москвада Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув чоғида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, давлат ташрифи доирасида имзоланишга тайёрланаётган ҳужжатлар сифатли бўлиши ҳамда Ўзбекистон ва Россияни ҳамкорликка чорлаши лозим.

“Учрашувимиз Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи доирасида ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган”, - дея қайд этди Медведев.

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифигача бундай кўламдаги ҳужжатлар пакети имзоланишига тўсиқ бўлиши мумкин бўлган барча масалаларни ҳал этишимиз лозим. Имзоланадиган барча ҳужжатлар давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиш учун замин яратиши мақсадга мувофиқ. Жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари, шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги муносабатларга алоқадор”, - дея қайд этди Абдулла Арипов.

Ўз ўрнида Ўзбекистон бош вазири россиялик ҳамкасбига меҳмондўстлик ҳамда президент Шавкат Мирзиёевнинг ташрифидан аввал барча тайёргарлик ишларини муҳокама қилиб олиш имкониятини тақдим этгани учун минатдорчилик билдирди.

Бошқа янгиликлар