АсосийSport

Виталий Денисов Қатарга қарши учрашувда иштирок эта олмайди

'Виталий Денисов Қатарга қарши учрашувда иштирок эта олмайди 'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Виталий Денисов мамлакат термасининг Қатарга қарши ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 7-турида иштирок эта олмайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Қатарга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.

Тажрибали ҳимоячи 18 март куни “Спартак” жамоасига қарши (1:1) Россия чемпионати 20-турида жароҳат олганди ва Сурияга қарши (0:1) ўйинни ўтказиб юборганади. Айни вақтда Денисов тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 28 март куни Тошкентда Қатар терма жамоасини қабул қилади. Учрашув “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши ва 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар