АсосийSport

Бразилия бош мураббийи 47 йиллик рекордни янгилади

'Бразилия бош мураббийи 47 йиллик рекордни янгилади'ning rasmi

Жанубий Америка қитъасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 13-турида Бразилия терма жамоаси сафарда Уругвай билан ўзаро баҳс олиб бориб, 4:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Sports.uz нашрининг маълум қилишича, Бу бразилияликлар учун Тите бошқарувидаги қаторасига еттинчи муваффақият бўлди ва Бразилия терма жамоаси 1970 йилда Жоао Салданя бошчилигида ўрнатилган рекордни янгилади.

Ўшанда улар қаторасига 6 ўйинда ғалаба қозонишган эди. Айни дамда Бразилия 13-турдан кейин 30 очко билан гуруҳда биринчи ўринда бормоқда.

Бошқа янгиликлар