АсосийSport

ЖЧ саралашидаги рақиблар: Эрон сафарда Қатарни кичик ҳисобда мағлуб қилди

'ЖЧ саралашидаги рақиблар: Эрон сафарда Қатарни кичик ҳисобда мағлуб қилди'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиблари – Қатар ва Эрон “А” гуруҳи 6-турида ўзаро баҳс олиб борди.

Доҳа шаҳридаги Jassim Bin Hamad Stadium майдонида ўтган ўйинда Карлуш Кейруш шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голга 52-дақиқада Меҳди Тамери муаллифлик қилди.

Эрон терма жамоаси очколари сонини 14 тага етказиб олди ва “А” гуруҳида пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Жанубий Корея 10 очко билан икинчи, Ўзбекистон эса 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

ЖЧ–2018 саралаши, 6-тур
Доҳа, Қатар
23 март, пайшанба

Қатар – Эрон 0:1

Гол: Меҳди Тамери (52)

Огоҳлантиришлар: Педро Мигель (45) Буалем Хуки (86) – Милад Муҳаммади (6), Меҳди Тареми (86), Алиризо Бейранванд (87).


Бошқа янгиликлар