АсосийDunyo

​Лондон Парламент биноси олдида отишма содир бўлди

'​Лондон Парламент биноси олдида отишма содир бўлди'ning rasmi

Лондонда Парламент биноси ёнида номаълум шахс атрофдагиларга қарата ўқ узди.

Британия ОАВларининг хабар беришича, отишма оқибатида 10 дан ортиқ киши яраланди. Полиция воқеа жойини ўраб олди. Вестминстер метро бекати ёпиқ.

Парламент фаолияти тўхтатилган.

Sky News телеканали берган маълумотларга кўра, отишма Вестминстер кўприги устида содир бўлган. Ҳодиса жойида вертолёт айланмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодисани теракт деб атади.

Ҳодиса жойига тез ёрдам машиналари етиб келди.

Шунингдек шу вақтда Вестминстер кўпригида парламентарийлар деразалари остида автомобиль бир неча кишига ҳужум қилган, бунинг оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Ўндан ортиқ киши яраланган.

Бошқа янгиликлар