АсосийSport

Жозе Моуриньо ўйин вақтида Рохога банан берди

'Жозе Моуриньо ўйин вақтида Рохога банан берди'ning rasmi

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Ростов”га қарши ЕЛ 1/8 финал ўйини вақтида клуб ҳимоячиси Маркос Рохога банан берди.

Sports.uz нашрининг маълум қилишича, Аргентиналик футболчи португалиялик мутахассисдан бананни қабул қилди ва майдонда уни истеъмол қилди. Ўйиндан кейин португалиялик мутахассис нима учун аргентиналик футболчига банан берганини маълум қилди.

“Агар умрингиз давомида чарчоқ аломатларини сезган бўлсангиз, организим нима талаб қилишини билишингиз керак. Розо банан сўради ва бу кулгули эмас. Бу футболчига ҳурмат билан қараш керак”, – деди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, “МЮ” икки ўйин натижасига кўра (2:1) “Ростов”ни мағлубиятга учратиб, Европа Лигаси чорак финалига йўл олди.

Бошқа янгиликлар