Алмати-Тошкент шаҳри ўртасида "Тұлпар-Тальго" тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Икки мамлакат темирйўл компанияси имконияти чекланган одамларга, уларга ҳамроҳлик қилувчиларга 70 фоиз чегирма қилишга келишишди. Юк багажи, поезднинг мунтазам қатнаши каби муҳим масалалар муҳокама этилди
“Эслатиб ўтамиз, Наврўз байрами арафасида "Тұлпар-Тальго" вагонларидан ташкил топган, кенг кузовли янги модификациядаги Алмати-Тошкент тезюрар халқаро№1/2 йўловчи ташиш поезди ўз фаолиятини бошлайди. Поезд Алматидан душанба ва шанба кунлари, Тошкентдан эса сешанба ва якшанба кунлари йўлга чиқади. Йўл юриш вақти 16 соату 30 дақиқани ташкил этади. Тўхташ бекатлари: Отар, Чу, Тараз, Чимкент, Сариоғач ва Тошкент шаҳридир", - деб хабар берди компания.






