АсосийJamiyat

​Тошкентда камералар ишга туширилган биринчи кунда 10 мингдан зиёд қоидабузарлик қайд этилди

'​Тошкентда камералар ишга туширилган биринчи кунда 10 мингдан зиёд қоидабузарлик қайд этилди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳаларга ўрнатилган камералар 15 мартдан қоидабузарликларни қайд эта бошлади.

Бугун, 16 март пайшанба куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифинг пайтида кузатув камералари ишга туширилган биринчи кун якунлари ҳақида ҳисобот берилди.

Унга кўра Тошкент чорраҳаларидаги камералар 16 мартнинг соат 12:00 гача бўлган вақтида 10 мингдан зиёд қоидабузарликни қайд этди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳужжатлар «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти томонидан транспорт воситаси эгасининг яшаш манзилига юборилади. Ҳайдовчи жаримани 60 кун ичида тўлаши шарт.

Бошқа янгиликлар