АсосийJamiyat

​Миробод тумани прокуратураси аралашуви билан 25 нафар тадбиркорнинг фаолияти тикланди

'​Миробод тумани прокуратураси аралашуви билан 25 нафар тадбиркорнинг фаолияти тикланди 'ning rasmi

10 март куни Миробод тумани прокуратураси томонидан туман ҳокимияти биносида “Тадбиркорлик фаолияти – давлат ҳимоясида” мавзусида тадбиркорлик субъектлари ҳамда туман прокурори ўринбосари А.Пўлатов, ҳокимнинг биринчи ўринбосари А.Салайдинов, ДСИ бошиғи З. Аҳмедов, “Ягона дарча” маркази директори Д.Абидов ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида мулоқот учрашуви бўлиб ўтди.

Йиғилишда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга доир етарли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси яратилганлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганлиги қайд қилинди, дея хабар беради туман прокурори ўринбосари А.Пўлатов.

Таъкидлаш лозимки, Миробод тумани прокуратураси томонидан доимий асосда тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини кўриб чиқиш ва ҳал этилишида уларга амалий ёрдам бериш чоралари кўриб борилмоқда. Жумладан, 2017 йилнинг 2 ойи мобайнида туман прокуратураси томонидан 25 та тадбиркорлик субъектларининг турли муаммоларини ҳал этилишига ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилган, 14 та тадбиркорлик ҳуқуқлари тикланган. 1 нафар тадбиркорга нисбатан содир этилган қонун бузилиши ҳолати юзасидан 2 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди.

25 та тадбиркорнинг прокуратура аралашуви билан фаолияти тикланди, 7 та янги тадбиркорлик субъекти яратилди.

Йиғилишда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузилиши, тадбиркорликни эркин ривожлантиришда сунъий тўсиқлар яратиш ва уларнинг фаолиятига аралашиш ҳолатларига қатъий барҳам бериш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилиш натижасига кўра, муаммолар билан мурожаат этган тадбиркорлар мурожаатларини ижобий ҳал этилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бошқа янгиликлар