Ижтимоий тармоқларда россиялик волейболчи Александр Кимеровнинг самолёт бортида ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари билан бўлган жанжал акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Волейболчи Самарадан Москва шаҳрига учиши лозим эди. Бўйи 215 сантиметр бўлган Александр Кимеров самолёт креслосига сиғмаганлиги туфайли жойини йўловчи аёл билан алмаштиришни хоҳлади. Бунга стюардесса қаршилик қилгани туфайли у оёғи билан ўтиш жойини ёпиб қўйди. Стюардессанинг полицияга қилган мурожаати туфайли, полициячилар волейболчини куч билан самолёт бортидан тушириб юборди.






