АсосийDunyo

​Россиялик аёл 24 дона олтин ёмби билан қўлга тушди

'​Россиялик аёл 24 дона олтин ёмби билан қўлга тушди'ning rasmi

Россиянинг Амур вилояти Зея шаҳрида яшовчи аёл 24 дона олтин ёмбини сақлагани учун суднинг қора курсисига ўтирди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Аёлнинг айтишича, қиймати 19 миллион рубль деб баҳоланган ёмбиларни у кўчадан топган. “Тергов жараёнида Зея шаҳрида яшовчи, 35 ёшли айбланувчи мазкур ёмбиларни ўтган йилнинг октябрь ойида Зея-Тигда автойўлидан топиб олганлиги аниқланди. Топилманинг оғирлиги 8 килограммни ташкил этиб, унинг 7,5 килограмми соф олтиндир”, деб хабар берди тергов бошқармаси.

Аёл топилмани автомашинасида сақлаган. У шаҳардан чиқиб кетмоқчи бўлганда Амур вилояти миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган ва текширув жараёнида ёнида олтин ёмбилар борлиги аниқланган.

Бошқа янгиликлар