Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйинида Англия чемпиони “Лестер” ўз майдонида Европа Лигаси ғолиби — “Севилья”га қарши майдонга тушди.
Анчагина қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда “тулкилар” 2:0 ҳисобида зафар қучиб, икки ўйин натижасига кўра (3:2) чорак финалга йўл олди.
Таъкидлаш керакки, ўйиннинг 80-дақиқасида Стивен Н'Зонзи пенальтини голга айлантира олмади. Шу тариқа, Крэйг Шекспир муваффақият қозонишда давом этмоқда.
Лестер – Севилья 2:0
Голлар: Морган, 27 (1:0), Облрайтон, 54 (2:0)
Лестер Сити: Шмейхель, Симпсон, Хут, Морган, Фукс, Олбрайтон, Ндиди, Марез (Амарти 89), Дринкуотер, Окадзаки (Слимани 64), Варди.
Севилья: Рико, Рами, Пареха, Меркадо (Мариано 46), Эскудеро, Сарабия (Йоветич 46), Иборра, Н'Зонзи, Насри, Витоло, Бен-Йеддер (Корреа 68).
Четлатиш: Насри, 74.
Дастлабки учрашув: 1:2






