АсосийDunyo

​Олимлар: Фарзанд кўрган инсонлар бефарзандларга нисбатан кўпроқ яшайди

'​Олимлар: Фарзанд кўрган инсонлар бефарзандларга нисбатан кўпроқ яшайди'ning rasmi

Фарзанд кўрган инсонлар бефарзандларга нисбатан икки йил кўпроқ ҳаёт кечиради. Швециянинг Каролина институти олимларининг фикрига кўра, айниқса фарзанди бор эркаклар, ҳеч қачон фарзанд кўрмаган эркакларга нисбатан узоқроқ яшашади.

Олимлар 1911-1925 йилларда туғилган 1,5 миллион кишининг ҳаётини, уларнинг оилавий аҳволи, фарзандлари бор-йўқлигини таҳлил қилиб чиқишди.

Ҳамма факторларни ҳисобга олганда ҳаёти давомида ҳеч бўлмаса бир нафар фарзанд кўрган инсонлар узоқроқ ҳаёт кечиргани ойдинлашди. Олимларнинг фикрича, биринчидан катта ёшдаги фуқаролар ота-онасига ғамхўрлик қилишади. Иккинчидан, фарзандларнинг туғилиши оилада янада соғлом муҳит шаклланишига хизмат қилади.

Бошқа янгиликлар