Аҳоли, айниқса, ўқувчи ва талаба ёшларнинг дам олишларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги давлат театрларида “Театрлар фаолияти самарадорлигини оширишда Тошкент шаҳрининг тажрибаси” мавзусида очиқ эшиклар куни тадбирлари белгиланди.
Шу мақсадда Тошкент шаҳридаги театрлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, тетарлар фойеларида кўргазмалар ташкил этиш, ташриф буюрувчиларнинг театр ижодкорлари билан учрашув ва мулоқотларини уюштириш, шунингдек, тадбир доирасида театрларда ташкил этиладиган тадбирлар ва томошалар жараёнида томошабинларнинг театр санъатига муносабатини ўрганишга қаратилган сўровномалар ўтказиш каби режалар ишлаб чиқилди.
10 мартдан эътиборан аҳоли, хусусан, уюшмаган ёшлар ҳамда олий ва ўрта-махсус , касб-ҳунар таълими муассасаларининг талаба-ўқувчилари, умумтаълим мактаблари ўқувчиларини театрларга, шунингдек, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган оилалар фарзандларини Тошкент театрларига ташрифи ташкил этила бошланди.
Очиқ эшиклар куни тадбирлари давомида ёшларни китобга қизиқишини ошириш мақсадида тетрларда китоб кўргазма-ярмаркалари ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.
Театрларда намойиш этиладиган спектакллар ва уларнинг вақтлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.






