Киевда бўлиб ўтадиган Евровидениеда Россия шарафини ким ҳимоя қилиши маълум қилинди: мусиқий чўққини забт этишган Россиядан Юлия Самойлова йўл олади.
28 ёшли ноёб овоз ва тақдир соҳибаси. У тингловчиларга шифокорларнинг хатоси билан ногиронлар аравачасига михланиб қолганлиги ва бу билан таслим бўлмасдан чўққиларни забт этишда давом этаётганлиги, бундан ташқари атрофидагиларни ҳам яшашга ундаши ҳақида сўзлаб бермоқчи.
У севгисини ҳам, саҳнада ўз ўрнини ҳам топди. Мухлислар қалбини Юля Сочидаги Паралимпиададаги иштироки билан эгаллаб бўлган, энди эса у Евровидения танловининг ҳакамларини кўнглини забт этмоқчи.
«Биз мамлакатимизни тақдим этишга юлдуз изламадик, биз шахс топишга ҳаракат қилдик», - дейди Первий каналнинг мусиқий кўрсатувлар Дирекцияси директори Юрий Аксюта.
Қўшиқ тайёр, аммо бу ишнинг ярми: таъсирчан саҳна кўриниши ўйлаб топиш керак. Юлиянинг олдида икки ой репетиция жараёни бор.
«Евровидения» ярим финали Украина пойтахтида 9 ва 11 май кунлари, финали – 13 майда бўлиб ўтади. Танловда 43 мамлакат вакиллари иштирок этади.






