АсосийSport

Касильяс “Реал”да ўрнатган рекордини “Порту”да янгилади

'Касильяс “Реал”да ўрнатган рекордини “Порту”да янгилади'ning rasmi

Бир мавсумда “қуруқ” ўйинлар ўтказиш бўйича “Реал”да рекорд ўрнатган дарвозабон Икер Касильяс “Порту”да шахсий рекордини янгилади.

Тажрибали посбон “Ароко”га қарши (4:0) Португалия чемпионати 25-турида ўз дарвозасини даҳлсиз сақлади ва жорий мавсумдаги мамлакат чемпионати доирасида “қуруқ” ўйинлар сонини 16 тага етказди.

35 ёшли посбон “Реал”да Ла Лиганинг бир мавсуми давомида 15 та ўйинда гол ўтказмаганди. У мазкур натижани учта мавсумда – 2004/05, 2005/06 ва 2009/10 да қайд этган.

Қайд этиш керакки, “Порту” мамлакат чемпионати доирасидаги кетма-кет беш ўйинда гол ўтказмаяпти.

Бошқа янгиликлар