Россиянинг Воронеж шаҳрида яшовчи аёлнинг уйида розеткадан қонга ўхшаш суюқлик оқди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Аёлнинг айтишича ХУЖМШ ходимлари мазкур вазиятга ойдинлик киритолмади. Сантехник ва электрик ҳам ҳамма хонадонларни айланиб, суюқлик қаердан оқаётганлигини аниқлай олмади.
Шундан кейин аёл ФВВ ва полицияга мурожаат қилди, аммо улар ҳам бу ҳолатга жавоб топиша олмади. Суюқликнинг ҳиди бадбўй бўлгани учун ҳар эҳтимолга қарши ҳаводан намуна олинди, лекин бу намунада ҳам ҳеч қандай ўзгариш аниқланмади. Шундан кейин аёл мазкур ҳодисани изоҳлаб бериш учун табиатни муҳофаза қилиш ходимларига қўнғироқ қилди. Энди барча саволларга улар жавоб топишига умид қиламиз.






