Англия Премьер-лигасида февраль ойининг энг яхшилари аниқланди.
“Манчестер Сити” жамоаси устози Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасида февраль ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

“Шаҳарликлар” ўтган ойда 3 та ўйиндан 3 тасида зафар қучиб, 8 та гол урди ва атиги 1 марта ўз ўз дарвозасидан гол олиб чиқди.

“Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейн эса ўтган ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У “Сток Сити”га қарши хет-трик қайд этишга муваффақ бўлганди.






