АсосийShou-biznes

​Шароф Муқимов: “Онам Севинчнинг мухлиси эди”

'​Шароф Муқимов: “Онам Севинчнинг мухлиси эди”'ning rasmi

Хонанда Шароф Муқимов рафиқаси Севинч билан қандай танишгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, унинг яқинлари, хусусан, онаси Севинчнинг қўшиқларини севиб тинглаганини айтиб ўтди.

“Севинч билан Бахтиёр Расуловнинг “Янги йил шоуси”да танишганмиз. Бизнинг оиламиз Севинчга жуда эътиборли бўлган. Биринчи бўлиб онам Севинчнинг мухлиси эди. Ёшлигидан, биринчи клипларидан, илк саҳнага чиққанидан бери унинг ижодини кузатар эди. Санъатига назар ташлайдиган бўлсак, у ҳақиқатдан ҳам профессионал ижодкор.

Кўп мухлислари сингари бизнинг оиламиз ҳам унинг ижодига эътибор беришарди. Концертларининг диски чиққанида сотиб олиб, уни завқ билан томоша қилишарди. Унинг ижодига қизиққанмиз. Ўзимга ҳам унинг бир-иккита қўшиқлари ёқади. Хусусан, бастакор Шаҳноз билан ёзган қўшиқлари менга ёқади. “Олиб кет”, “Майли” қўшиқлари, кинолар учун айтган саундтрекларини ёқтириб тинглайман.

Севинчнинг ижодини ҳурмат қилиб, кузатиб борардим. У билан саккиз ойча дўст бўлиб юрдик. Вақт ўтган сари бир-биримизга кўникиб, ўрганиб қолдик. Шундай қилиб, тўйимиз бўлиб кетди”,—дейди Шароф Муқимов “Shok.uz” сайтига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Шароф Муқимов ва Севинч Мўминова 2010 йилда турмуш қурган. Уларнинг Лейла исмли қизлари бор.

Хонанданинг онаси 2016 йил 16 январь куни 2 йил давом этган оғир касалликдан сўнг ҳаётдан кўз юмган эди.

Бошқа янгиликлар