АсосийSport

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди

'Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди'ning rasmi

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 561 очко билан 63-ўринни сақлаб қолди, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.

Ўзбекистон Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. Эрон 794 очко билан Осиё мамлакатлари орасида пешқадамликни сақлаб қолган. Дунё рейтингида эса форслар 1 поғона пастлади.


Жанубий Корея 691 очко билан қитъада 2-поғонани эгаллаган бўлса, кучли учликдан Япония (629 очко) жой олди. Австлария (622 очко) ва Саудия Арабистони (610 очко) мос равишда 4–5 ўринларни эгаллаган.

Эрон – 32-ўрин;

Жанубий Корея – 39-ўрин;

Япония – 52-ўрин;

Австралия – 54-ўрин;

Саудия Арабистони – 56-ўрин;

Ўзбекистон – 63-ўрин;

БАА– 68-ўрин.

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Қатар (415 очко) бир поғонага кўтарилди. Хитой (407 очко) ўз ўрнида қолган бўлса, Сурия терма жамоаси (357) 2 поғона пастлади.

Қатар — 84-ўрин;

Хитой — 86-ўрин;

Сурия — 95-ўрин.

ФИФА рейтингида ҳамон Аргентина (1644 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия (1534 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1433 очко) жой олган. Жадвалда 4–10-ўринларни тегишли равишда Чили, Бельгия, Франция, Колумбия, Португалия, Уругвай ва Испания терма жамоалари эгаллаган.

Бошқа янгиликлар