Microsoft 1 апрелдан Роналд Бинкофскини компаниянинг Қозоғистондаги бош директори ва МДҲ ҳудудий офисларнинг раҳбари этиб тайинлади.
Роналд Бинкофски сўнгги йилларда мазкур лавозимда ишлаган Константин Назаровнинг ўрнини эгаллади. Роналд Бинкофски Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Монголия, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистонни ўз ичига олувчи 9 та мамлакат ҳудудида бизнеснинг ривожланишига жавоб беради.
“Мен бугун ва келажакда ривожланишнинг энг юқори имкониятларига эга бўлган мазкур ҳудудларнинг ажралмас қисмига айланганимдан мамнунман. Биз гуруҳ билан биргаликда рақамли трансформация даврида янги технологияларни ҳаётга татбиқ этишда мижозларимизга, ҳамкорларимизга чин кўнгилдан ёрдам берамиз”, деб таъкидлади Роналд Бинкофски.






