АсосийDunyo

​Ироқдаги тўйлардан бирида содир бўлган терактда 30 киши қурбон бўлди

'​Ироқдаги тўйлардан бирида содир бўлган терактда 30 киши қурбон бўлди'ning rasmi

Ироқнинг Тикрит шаҳри яқинида содир бўлган тўй маросимидаги террорчилик ҳужумида 30 киши ҳалок бўлди, яна 26 киши яраланди.

Ҳужум Хажаж қишлоғида содир бўлди. Ҳозирча портлашлар сони ҳақидаги маълумотлар турлича: айрим ОАВлар иккита, айримлари — тўрт нафар ҳудкуш ҳар бири ўзини портлатди деган маълумотлар тарқатмоқда.

Ҳозирча Ироқдаги бирорта террорчилик гуруҳи ҳодиса учун жавобгарликни бўйнига олмади.

Бошқа янгиликлар