Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Туркияга қилган ишчи ташрифи миқёсида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар белгиланди, деб ёзади UT нашри.
Учрашув жараёнида Ўзбекистонда яратилиш имконияти бўлган эркин иқтисодий зоналарнинг улкан имконияти борлиги таъкидланди. Шу билан бирга келажакда Ўзбекистондаги сайёҳлик инфраструктурасини ривожлантириш, транспорт коммуникация соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Боку-Ахалкалаки-Карс темирйўл линиясининг ишга туширилиши ҳам стратегик муаммонинг ҳал этилишидаги асосий омил бўлиб хизмат қилиши, икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожланишида улкан ёрдам бериши ҳам айтиб ўтилди. Ўзбекистон делегациясининг Туркияга қилган ишчи ташрифи ўта мазмунли, янгиликларга бой бўлиши турк инвесторларининг мамлакатимиз билан ҳамкорлик қилишга хоҳиш-истаги баландлигидан гувоҳлик беради.






