Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб қолади.
Ушбу ҳафтада мамлакатимиз ҳудудига Россиянинг Поволожья ўлкасидан антициклон кириб келади, бу ҳақда Darakchi.uz нашрига Ўзгидрометдан хабар беришди.
7-8 март куни ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади, ҳаво ҳарорати +10 +15˚C бўлади.
Ҳаво ўзгариши 9 мартдан бошланади. Шу куни алоҳида туманларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) эҳтимоли бор. Тошкентда 9 март кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғади. Термометр устуни минусга тушади, кундузи +3.... +8˚C бўлади.
Таъкидлаш жоизки, ўзгарувчан ҳаво мамлакатимизнинг марказий ҳудудларида устунлик қилади.
7 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, Қашқадарё вилоятида 2 даражагача совуқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.






