АсосийSport

“Атлетико” ҳужумчиси бошидан ўта жиддий жароҳат олди (Фото ва видео)

'“Атлетико” ҳужумчиси бошидан ўта жиддий жароҳат олди (Фото ва видео)'ning rasmi

“Атлетико” ҳужумчиси Фернандо Торрес “Депортиво”га қарши (1:1) Испания чемпионати 25-турида жиддий бошидан жароҳат олди.

32 ёшли ҳужумчи тўп учун ҳавода рақиб ярим ҳимоячиси Алекс Бергантинос билан курашдан сўнг ерга боши билан ноқулай йиқилди ва ҳушидан кетди.


Клуб шифокорлари бир неча дақиқа мобайнида футболчига тиббий ёрдам кўрсатишди ва кейинчалик уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди.


Кейинроқ Торрес трибуна остида ҳушига келган. У тезликда шифохонага етказилган ва ушбу тунни у шифокорлар назорати остида ўтказди.

Сўнгги маълумотларга кўра айни пайтда испаниялик футболчининг ҳолати барқарор дея баҳоланмоқда.

Бошқа янгиликлар