АсосийSport

ОЧЛ–2017. “Бунёдкор” голларга бой ўйинда “Ал-Айн”га мағлуб бўлди(Видео)

'ОЧЛ–2017. “Бунёдкор” голларга бой ўйинда “Ал-Айн”га мағлуб бўлди(Видео)'ning rasmi

ОЧЛ–2017 турнири “С” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Ал-Айн” ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Унда амирликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Умар Абдулраҳмон жарима зарбасини бехато бажариб, ҳисобни очди. 2 дақиқа ўтар-ўтмас Вадим Чемиртан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 15-дақиқада Лукас Кайо “Ал-Айн”ни яна олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунида, аниқроғи 43-дақиқада Вадим Чемиртаннинг чап қанотдан узатган тўпини Достон Ҳамдамов рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллади – 2:2.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳисобни ошириш учун бир қатор вазиятлар вужудга келганди. 72-дақиқадан бошлаб “Бунёдкор” 1 киши кам бўлиб қолди. Акрам Комилов иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва майдонни тарк этди. 89-дақиқага келиб “Бунёдкор” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Жарима нуқтасига келган Умар Абдулраҳмон мўлжалда адашмади – 2:3. Шу тариқа “қалдирғочлар” ОЧЛ мусобақасидаги қаторасига иккинчи мағлубиятини қабул қилди.

ОЧЛ–2017. “С” гуруҳи, 2-тур

“Бунёдкор” (Ўзбекистон) – “Ал-Айн” (БАА) 2:3

Голлар: Вадим Чемиртан (10), Достон Ҳамдамов (43) – Умар Абдулраҳмон (8, 89), Лукас Кайо (15)

Огоҳлантиришлар: Вадим Чемиртан (27), Нурилло Тўхтасинов (30), Акрам Комилов (67), Рустам Ашурматов (90) – Аҳмад Барман (45).

Четлатиш: Акрам Комилов (72)

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Душан Мичич, Жавлон Иброҳимов, Элдор Шомуродов, Вадим Чемиртан, Алишер Саноев (Отабек Шукуров, 54), Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Хуршид Ғиёсов, 73), Дилшод Аҳмадалиев (Жавоҳир Эсонқулов, 90).

“Ал-Айн”: Ҳолид Эйса, Исмоил Аҳмад, Лукас Кайо, Умар Абдулраҳмон, Аҳмад Барман (Данилло Асприлла, 69), Ҳолид Абдулраҳмон, Муҳаммад Ал Рақий, Мохнад Салим, Носир Ал Шамрони (Диаки, 66), Ли Мюнг Жу, Бандар Ал Аҳбаби (Довуд Али, 36).


    Бошқа янгиликлар