АсосийJamiyat

​Рустам Азимов Туркия Президенти билан музокара ўтказди

'​Рустам Азимов Туркия Президенти билан музокара ўтказди'ning rasmi

2017 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов Туркия Президенти Ражаб Тайип Эрдўғон билан музокаралар ўтказди.

Азимов ва Эрдўғон музокаралари Истамбул шаҳридаги Бейларбейи саройида бўлиб ўтди. 45 дақиқа давом этган учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтди, деб ёзади UzDaily нашри.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон делегацияси Истамбул шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Туркия бизнес-форумида иштирок этди.

Форум якунларига кўра Ўзбекистон ва Туркия иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисида келишиб олишди.

Шартномада ҳамкорликнинг қуйидаги 10 та йўналишлари белгилаб олинган: қишлоқ хўжалиги, текстиль, электроника, кимё саноати, туризм ва логистика.

Учрашув давомида томонлар иқтисодиётнинг барча жабҳаларида ҳамкорликни йшлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидладилар.

    Бошқа янгиликлар