АсосийJamiyat

2017 йилдан бошлаб ҳар бир раҳбар аҳоли олдида ҳисобот беради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 январь куни Прокуратура органлари ходимлари билан учрашгани ҳақида хабар бергандик.

Учрашувда қонунчилик базасини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва қонунларни сўзсиз ижро этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, демократик ҳуқуқий давлатни ривожлантириш, хусусий мулк ва тадбиркорлик тараққиётини қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда прокуратура органларининг роли катта эканлиги таъкидланди, деб ёзади ЎзА. 

Ҳозирги кунда Олий Мажлис Сенати томонидан ҳар йили Бош прокурорнинг ҳисоботи эшитилади. Бу албатта муҳим, лекин жойлардаги прокурорларнинг ҳисоботини ким эшитади, деди Шавкат Мирзиёев. 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади. Бундан ташқари, вилоятларда прокурорларнинг ишига қараб ойлик рейтинги тузиб борилади. Уларнинг фаолиятига рейтинг натижалари асосида баҳо берилади, деди давлатимиз раҳбари. 

    Бошқа янгиликлар