АсосийSUG'DIYONA

Жессика Симпсон тавсия этади: оёқларни оздиришнинг 3 синалган чораси!

Таниқли хонанданинг сира бўш вақти йўқ. Суратга олиш ишлари, ижодий сафарлар, овоз ёзиш, шулар қаторида икки нафар фарзанди учун вақт ажратишни ва севимли  машғулотларини канда қилмасликни ҳам уддалайди. Жессика Симпсон томонидан ишлаб чиқилган машқлар тўпламида оёқлар учун мўлжаллангани аёллар орасида анчайин машҳур. Атиги учта машққа диққат қаратинг, эҳтимол у сизга ҳам асқотар.

  1. Ярим ўтирган ҳолатда оёқ мушакларини машқ қилдиринг. Бунинг учун 2-3 сония кифоя. Энди оёқларни олдинга ва орқага ташлаганча қайчи машқини бажаринг. Сўнг бир оёққа ўтириб, иккинчисига оғирликни ташлайсиз. Машқнинг ҳар бир қисмини 3 мартадан такрорланг.
  2. Галдагиси учун машқ гантеллари керак бўлади. Ярим чўккалаган ҳолда икки қўлингизга гантелларни олинг. Шу алфозда ўтириб – туриш машқини бажаринг. Машқ такрорийлиги 6 марта.
  3. Қоматни тўғри тутинг. Тана оғирлигини қўлларга ташлаб, гавдангизни пастга энгаштринг. Сўнг бир оёқни орқа тарафга олиб, юқорига кўтариб туширасиз. Машқ давомида тирсакни кўкракка яқинлаштириб, тиззани букиш – ёзиш ҳолати бажарилади. Икки қисмдан иборат машқнинг ҳар бирини 3-4 мартадан такрорланг. 

Бошқа янгиликлар