Германиянинг ғарбий қисмида жойлашган қочоқлар марказида рўй берган ёнғин туфайли 50 киши жабрланди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Воқеа Хёфельхоф шаҳрида, собиқ ҳарбийлар казармасида жойлашган, Германиядан бошпана сўраган 500 нафар қочоқлар яшайдиган марказда рўй берди.
Полиция берган маълумотларга кўра, қутқарувчилар 30 кишини ёнғиндан қутқариб, маҳаллий касалхонага жойлаштирган. 2 ўт ўчирувчи ва 27 нафар одамга воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.





