Пенсионерлар учун метрополитендан 10:00 дан 16:00 га қадар бепул фойдаланиши эҳтимоли тўғрисида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сайловолди учрашувларидан бирида сўзлаган эди.
“Газета.uz” ўқувчиларнинг саволларига жавоб берар экан, Тошкент метрополитени ва бошқа жамоат транспортларида бепул хизмат кўрсатиш жорий этилмаганини хабар қилади.
“Тошшаҳартрансхизмат” компаниясининг маълумот беришича,мазкур масала ҳақиқатдан ҳам кўриб чиқилмоқда, бироқ ҳозирча ҳеч қандай ҳужжат қабул қилингани йўқ.





