5 январь, пайшанба куни Туркиянинг катталиги бўйича учинчи ўринда турадиган шаҳри Измирда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда.
Портловчи мослама суд зали биноси ёнида ҳаракатга келтирилган. Портлаш оқибатида икки киши—полициячи ва суд ходими вафот этган.
Айни пайтда полиция махсус операцияни давом эттирмоқда. Портлаш билан боғлиқ батафсил маълумотлар ҳали ошкор этилмаган.
Турк ОАВлари аввалроқ полиция билан рўй берган отишмада икки террорчи ҳалок бўлгани, бир нафари эса қидирувда эканлигини маълум қилган эди.
Истанбулдаги терактдан кейин Измир шаҳрида террорчини излаш бўйича йирик операция ўтказилмоқда. Операция натижасида бир неча ўнлаб шахслар ҳибсга олинган.
Истанбулдаги терактни амалга оширган террорчи мамлакат ҳудудини тарк этган бўлиши ҳам мумкин.





