АсосийDunyo

Швеция қироличаси саройда арвоҳлар борлигини маълум қилди

73 ёшли Швеция қироличаси Сильвия ўзи истиқомат қиладиган Дроттнингхольм саройида арвоҳлар борлигини маълум қилди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Қироличанинг айтишича, арвоҳлар жуда ёқимтой экан. Унинг ҳикоялари асосида ҳатто ҳужжатли фильм ҳам олинди. XVI асрда бунёд этилган сарой кўплаб тарихий воқеаларга гувоҳ бўлган.

“Кўҳна сарой тарихий воқеаларга тирик гувоҳдир, – дейди қиролича Сильвия. – Бу ерда менинг кичкина ва ёқимтой дўстларим — арвоҳлар ҳам яшайди. Улар билан ўзимни ҳеч қачон ёлғиз ҳис қилмайман. Агар саройда қоронғида сайр қиладиган бўлсангиз, уларни ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин”.

Дроттнингхольм саройи Стокгольм шаҳри ташқарисида жойлашган. Бу ер 1981 йилдан бошлаб, Швеция қироллик оиласининг қароргоҳига айлантирилган. Сарой уни томоша қилиш истагида бўлган ташриф буюрувчилар учун йил давомида очиқ туради. Бу ерда фақатгина қироллик оиласи истиқомат қиладиган бинонинг жанубий қанотига кириш тақиқланади.

    Бошқа янгиликлар