“Лестер Сити” клуби ва Жазоир терма жамоаси ярим ҳимоячис Рияд Маҳрез Африканинг 2016-йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Овоз бериш жараёнида Маҳрез 361 овоз тўплади. “Боруссия Д” ҳамда Габон термаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг 313 овоз билан иккинчи, “Ливерпуль” ва Сенегал термаси аъзоси Садио Мане 186 овоз билан учинчи ўринни эгаллади.
“Мамелоди Сандаунз” билан Африка Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган Питсо Мосимане йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.





