АсосийSUG'DIYONA

«Лайлак қор» кекси - аччиқ чой ва шоколад уйғунлиги!

Зарур масаллиқлар: 200 грамдан ун ва шакар, 110 мл. сув, 100 гр. сариёғ, 60 гр. қора шоколад, 50 гр. йогурт, 2 дона тухум, 1 ош қошиқ ёки 3 пакет қора чой, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич, қанд упаси, туз.

Тайёрланиши: 1. Қайнатилган сувга қора чойни солиб, 5 дақиқа дамланг.

2. Шоколадни сув буғида эритинг.

3. Ун, туз ва хамирюмшатгични аралаштиринг.

4. Шакарни эса хона ҳароратида юмшатилган сариёғ билан миксер ёрдамида аралаштирамиз. Сўнгра тухум қўшиб аралаштиришда давом этамиз.

5. Эритилган шоколадни совитиб сариёғли аралашмага қўшасиз. Кейин эса унни солиб, аралаштирасиз. Охирида аччиқ дамланган қора чойни қўшасиз.

6. Хамирни ёғланган кекс қолипига солинг-да, 180 даражада қиздирилган газ печига 50 дақиқага қўйинг. Пишгач юзига қанд упаси сепасиз.

2 соат

8 кишилик

Бошқа янгиликлар